"Барселона" футболчисини даҳшатли сумма эвазига сотмоқчи

"Барселона" жамоаси ярим ҳимоячичиси Френки де Йонгни сотишга қарор қилди. Diario Sport нашри хабарига кўра, каталонияликлар нидерландиялик футболчини 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбада таъкидланишича, хавбек учун Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби фаворит ҳисобланади ва Френки учун 70-80 миллион евро атрофида тўлашга рози.

Испан клуби футболчини сотиш орқали клубдаги молиявий ҳолатини яхшилаб олмоқчи. Де Йонгнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Tranfermarkt портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсум нидерландиялик футболчи "Барселона" сафида 45 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва 5 голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!