“Барселона” ҳеч ким кутмаган ўйинчини олади

“Барселона” каби гранд клублар номдор футболчиларни олишига кўникиб қолганмиз. Бироқ, пандемия туфайли юзага келган молиявий инқироз катта клубларни ҳам шов-шувли трансферлар ўрнига арзон футболчиларни олишга мажбур қилмоқда.

Хусусан, каталонияликлар қишки трансферлар вақтида “Фиорентина” вакили Херман Пеццельяни сотиб олишни режалаштирмоқда. Италияликлар билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома тузган 29 ёшли марказий ҳимоячининг трансфери таниқли футболчиларга нисбатан арзонроқ баҳоланмоқда.

Шунингдек, Рональд Куман навбатдаги трансфер мавсумида Англия премьер-лигасида иштирок этаётган Шкодран Мустафи, Жоэль Матип ва Антонио Рюдигер каби ҳимоячиларга ҳам таклиф билан чиқишни режалаштираётган эди.

“Барса” футболчилари Неймар учун маошидан воз кечган

Мессининг қолгани “Барса”га зарар бўлди!

“Манчестер Сити” Месси трансфери учун қанча таклиф қилиши аниқ бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!