“Барселона” ҳимоячининг шартномасини узайтирмоқчи

  • 17 декабрь, 2022, 00:30
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Алехандро Бальде ушбу мавсум “Барселона”нинг асосий жамоасига ўтди. Шу билан бирга, ҳимоячи Хавининг ишончига кира олди.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, Испания гранди Бальде билан 2027 йилгача шартномани узайтирмоқчи. Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда ва тез кунларда расман эълон қилинади.

“Барселона” Жорди Альба билан 2024 йилда хайрлашиши кутилмоқда. Футболчи ушбу мавсум каталон жамоасида 12 та ўйинда майдонга тушди. Бальдеда эса бу кўрсаткич 16 та ўйин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!