"Барселона" ҳимоячиси икки хафтага сафдан чиқди

"Барселона" қанот ҳимоячиси Хорди Альба чемпионлар лигаси 4 тур "Славия"га қарши ўйинда жарохат олиб, иккинчи таймда ўз ўрнини Серхи Робертога бўшатиб берган эди..

Football Espana нашрига кўра, испаниялик футболчи олган жарохати сабаб икки ҳафта "кўк-анор рангликлар"га ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. "Барселона" 4 турдан сўнг F гуруҳида 8 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!