"Барселона" ҳимоячиси қайси жамоага ўтишни танлаб бўлди

"Барселона" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Нелсон Семеду фаолиятини қайси жамоада давом эттириш бўйича бир қарорга келди.

Mundo Deportivo нашрига кўра, 26 ёшли португалиялик футболчи "Манчестер Сити"га ўтмоқчи. Унга эса "Ювентус"дан ҳам таклифлар бор. Аммо, Семеду Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнамоқчи.

Семеду жорий мавсум “Барселона” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!