"Барселона" ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйингача сафга қайтади
"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
"Diario As" нашри хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи жароҳат туфайли 10-12 кун майдонга туша олмайди. Манбага кўра, Бальде 28 октябрь куни Ла Лиганинг 11-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши ўйинга тайёр бўлади.
19 ёшли мудоффа вакили Испания терма жамоаси сафида жароҳат олган эди. Аввалроқ футболчи терма жамоани тарк этгани малум бўлганди.
Жорий мавсумда Бальде “Барселона” сафида ўнта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар