“Барселона” ҳимоячиси ватанига қайтади
Ads

 

“Барселона” клуби ҳимоячиси Томас Вермален каталонияликлар сафини тарк этишга жуда яқин турибди.

Испания нашрларининг хабар қилишича, 31 ёшли бельгиялик футболчини ватанидаги “Андерлехт” ўз сафига қўшиб олишни кўзда тутмоқда. Айни дамда томонлар музокараларни олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Томас Вермален ўтган мавсумни Италиянинг “Рома” клуби сафида ижара асосида ўтказди.