"Барселона" ҳимоячиси янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин

  • 15 марта, 2019, 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ҳимоячиси Самуэль Умтити мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда CalcioMercato нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли французга "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" клубларидан таклифлар бор ва у ушбу таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Боиси, “Барселона” ёзда унинг позициясига "Аякс"дан Маттайс де Лихтни сотиб олмоқчи.

Маълумот учун, Умтити мавсумнинг асосий қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди ва бор йўғи 10та ўйинда иштирок этди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 70 млн еврони ташкил этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию