Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли франциялик футболчига "Милан", "Нант" ва бир қатор инглиз клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Тодибо “Барселона” сафига жорий йилнинг январида 1 млн евро эвазига “Тулуза”дан келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у “кўк-анор ранглилар” сафида бор йўғи 2та учрашувда иштирок этди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)