"Барселона" ҳужумга жаҳон чемпионини олиб келмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" раҳбарияти 36 ёшли Роберт Левандовскининг ўрнини босиш учун янги ҳужумчи харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, асосий номзод –  "Атлетико Мадрид"да тўп сураётган 25 ёшли аргентиналик Хулиан Альварес. Бироқ футболчининг ўзи "Барселона"га ўтиш ниятида эмас. Альварес бир йил ичида Мадрид шаҳри ва жамоасига тўлиқ мослашиб улгурган ва у ердаги роли ортиб бормоқда.

Жорий мавсумда Альварес барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Ҳозирда унинг жамоаси чемпионатда 66 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!