"Барселона" клубининг ижрочи директори Матеу Алемани ҳимоячи Самюэль Умтити ва ярим ҳимоячи Миралем Пьянич трансферга қўйилганини тасдиқлади.

"Барселона"нинг барча футболчилари ўзларининг ҳолатларини тушунишади. Бу икки футболчи мураббийнинг фикри ва бизнинг имкониятларимизни билади. Биз уларнинг агентлари билан билан алоқага чиқдик ва биз уларни қўйиб юборишга тайёрмиз", - деди Алемани Football Espana нашрига берган интервьюсида.

"Барса" ушбу икки футболчини молиявий қийинчиликлар сабаб сотиб юбормоқчи. Чунки улар юқори маош олишади. Бундан ташқари Умтити ва Пьянич жамоа мураббийлар штабининг режаларига ҳам кирмайди.

Ўтган мавсум Умтити 16 та ўйинда, Пьянич 30 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию