"Барселона" икки топ футболчиси билан хайрлашишига тўғри келади

"Барселона" ҳали ҳам молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Ла Лиганинг молиявий қоидаларига мослашиш учун каталонияликлар маошни 200 миллион еврогача қисқартириши керак.

"El Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячи Френки де Йонг ва ҳужумчи Ансу Фати билан хайрлашиши мумкин.

Де Йонг ва Фати "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари доирасида. "Қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг раҳбариятдан нидерландиялик футболчи трансферини анчадан бери сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 53 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!