"Барселона" Иньестани ортга қайтаришга урингани ростми?
Каталониянинг "Барселона" клуби "Виссел Кобе"да тўп сураётган собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньестани яна жамоага қайтаришга урунмаган. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” умуман ярим ҳимоя чизиғига янги футболчи олиб келишмоқчи эмас. Боиси, улардан шундоқ ҳам ушбу чизиқда футболчи етарли.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Иньестани ортга қайтаришга урингани, бироқ бу борада япон клуби билан келиша олмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 35 ёшли испаниялик футболчи “Барселона” сафида 2002-2018 йилларда тўп сурган. У жорий мавсум “Виссел Кобе” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 январига қадар имзоланган.
Фикрлар