"Барселона" "Интер" етакчисини текинга қўлга киритмоқчи

"Барселона" клуби "Интер"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Марсело Брозович билан музокара олиб бормоқда, деб хабар бермоқда La Repubblica.

Манбага кўра, Каталония клуби футболчига умумий қиймати 50 миллион евро бўлган беш йиллик шартнома таклиф қилган. «Интер» футболчига кейинги тўрт йил ичида атиги 24 миллион беришга тайёр. Хорватияликнинг миланликлар билан шартномаси олти ойдан кейин тугайди, шунинг учун у клубни эркин агент сифатида тарк этади. 

29 ёшли Брозович жорий мавсум “Интер” сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!