Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби "Интер"нинг бирданига 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича "кўк-анор ранглилар"нинг эътиборига "нерадзуррилар" ҳимоячиси Милан Шкриньяр, ярим ҳимоячи Стефано Сенси ва ҳужумчи Лаутаро Мартинеслар кириб қолган. Каталонияликлар скаутлари ушбу уччала футболчини кеча "Камп Ноу"даги ўйинда бевосита кузатиб боришган.

Маълумот учун, Шкриньярнинг трансфери 60 млн, Сенсиники 18 млн, Мартинесники эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Минбар

Барча блоглар