"Барселона" Испания Суперкубогида захира дарвозабонидан фойдаланади

Каталониянинг “Барселона” клуби Испания Суперкубоги пайтида асосий дарвозабон Марк-Андре Тер Штегенга дам бермоқчи.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра Эрнестон Вальверде жамоанинг иккинчи дарвозабони ҳисобланган Нетонинг ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқда ва шу боис ушбу мусобақада ундан асосий дарвозабон сифатида фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги Испания Суперкубоги янгича форматда ўтказилади ва унда 4 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган кичик турнирда «Барселона», «Атлетико», «Валенсия» ва «Реал» клублари иштирок этишади. Ўйинлар январь ойида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!