"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич қишги трансфер ойнаси вақтида клубни тарк этади.

Marca нашри маълумотларига кўра, хорватиялик футболчининг агенти клуб рахбарлари билан учрашди ва мижози учун янги клуб излаш учун рухсат олди.

Ракитич "Барселона" устозининг танловидан норозилиги сабаб клубни тарк этиш учун рухсат сўрашга мажбур бўлди. У ярим ҳимоячилар танловида Эрнесто Валверде учун энг оҳирги ўринда қолиб кетмоқда.

Шунингдек, Marca хабарига кўра, Ракитич ўйин амалиёти кам эканлигига қарамасдан Хорватия терма жамоаси устози Златко Даличдан ноябр ойидаги ўйинлар учун чақирув олиб улгурган.