"Барселона" ЖЧ-2026дан сўнг юлдузи билан хайрлашиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" жамоасида тўп сураётган бразилиялик вингер Рафинья ёзда жамоасини алмаштириши мумкин. Унинг келажаги ҳақидаги аниқ қарор Жаҳон чемпионати–2026 якунланганидан сўнг қабул қилиниши кутилмоқда.

Radio CAT тарқатган маълумотларга кўра, Рафиньянинг "Барселона"да қолиши ҳозирча кафолатланмаган. Футболчига Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқиш бор.

Хабарларга қараганда, "Ал-Ҳилол" Рафинья учун 80 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда. Шу билан бирга, "Барселона" музокаралар жараёнида ушбу суммани оширишга уринши мумкин.

Шуниси эътиборлики, каталонияликлар Рафиньяга агар ўзи кетишни истаса, унга йўл беришга ваъда бергани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!