"Барселона" Жоауни олиб қола олмайди
"The Sun" нашрининг хабар беришича, Каталония клубининг чап қанот химоячиси Жоау Канселу ёзда Англияга қайтиши мумкин.
"Барселона"нинг "Манчестер Сити"га 29 миллион евро тўлашга қурби етмайди. Инглиз клуби эса ўтган мавсум "блауграна"да ижара асосида ўйнаган ҳимоячини қайтармоқчи.
Манбаънинг хабарига кўра, клублар айни дамда футболчининг ижара муддатини узайтириш ёки уни тўлиқ сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда португалиялик футболчи барча турнирларда 42 та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" порталида берилган маълумотларга кўра, фулбекнинг қиймати 25 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар