Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин кунлар ичида "Барселона"га кўчиб ўтади.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар франциялик футбол юлдузининг трансфери бўйича ишларни якунлашган ва жорий ҳафтада бу борада расман эълон қилишади.

Маълумот учун, Гризманн “Атлетико” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум 48та ўйинда майдонга тушди ва 21та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.