"Барселона" жорий мавсумда неча маротаба камбэк эвазига ғалаба қозонган?

BEPUL PROPAN
"Барселона" жорий мавсумда 8 маротаба камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. 

Ла Лига 34-турида Каталония гранди "Вальядолид" билан куч синашиб, 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни 2:1'га айлантира олди. 

Ушбу мавсумда Флик шогирдлари 8 та беллашувда мағлуб бўлаётган ҳолатда, учрашувни ғалаба билан якунлай олган. Буларнинг 5 таси Ла Лигада, шунингдек, бир маротабадан УЕФА Чемпионлар лигаси, Испания кубоги ва Испания Суперкубогида содир бўлган. 

Айни вақтда "кўк-анорранглилар" Ла Лига турнир жадвалида 79 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Улар "Реал"дан 7 очко олдинда, аммо Мадрид гранди сафида 1 та захира ўйини мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!