«Барселона» Хулиан Альварес бўйича келишувни бузди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги музокаралар атрофида янги маълумотлар пайдо бўлди. Мадрид клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни Каталония жамоасига сотиб юбориш масаласи муҳокама қилинмоқда.
 

ОАВ хабарларига кўра, дастлаб икки клуб трансфер бўйича 150 миллион евро миқдорида келишувга эришган. Бироқ орадан кўп ўтмай, «Барселона» ўз позициясини ўзгартириб, нархни 100 миллион еврога туширишни таклиф этган. Каталония клуби раҳбарияти шу миқдордан ортиқ тўлов қила олмаслигини маълум қилган.
 

Бу ҳолат «Атлетико» раҳбариятига маъқул келмади. Мадридликлар Хулиан Альваресни 100 миллион евро эвазига қўйиб юбориш нияти йўқлигини қатъий тарзда билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!