"Барселона" Каримни сотиб олмоқчи
"Барселона" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Карим Адейемини сотиб олмоқчи.
"Sport1.de" нашри тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" германиялик футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб уни оғир жароҳат олиб сафдан чиққан Серхио Агуэрога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
19 ёшли ҳужумчига, шунингдек, Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам қизиқиш билдиряпти. "Асаларилар" "Зальцбург" юлдузи учун 35 миллион евро тўлашга тайёр. Дортмундликлар немис футболчиси учун йилига 5 миллион евро маош ва 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.
Бироқ каталонияликлар Карим учун кўпроқ пул бериши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Аммо "Боруссия" Адейеми учун фаворитлигича қолмоқда. Боиси, немис клуби ёш истеъдодларни кашф этувчи "фабрика" сифатида ном қозонган.
Фикрлар