“Барселона” катта трансферни ҳал қилди

“Бавария” тўпурари Роберт Левандовски келаси мавсум олдидан “Барселона”га кўчиб ўтишга розилик берди.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, каталонияликлар 33 ёшли ҳужумчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” мутасаддилари Левандовскига уч йиллик шартнома таклиф қилган ва бу польшалик футболчига маъқул келган.

Энди икки клуб ўзаро музокара ўтказиб, трансфер учун бадал суммасини келишиб олиши кутилмоқда. Аввалроқ, “Бавария” Левандовски УЕФА низомига асосан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан хабар топиб, ўз тўпурари сотиб юборишга қарор қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!