"Барселона" кеча ЕЧЛда сўнгги етти йилдаги энг ёмон кўрсаткичини қайд этди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари ўз якунига етди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритган барча омадли жамоалар номи аниқ бўлди.

Шу куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтган баҳсда "Барселона" бутун ўйин давомида "Ювентус" (0:0) дарвозаси томон бор йўғи бир маротаба аниқ зарба йўллади ҳолос. Бу эса каталонияликларнинг ЕЧЛда сўнгги етти йилда кўрсатган энг ёмон натижаси бўлди. Таъкидлаш керакки, "кўк-анор ранглилар" сўнгги бор ушбу мусобақада 2009-2010 йилги мавсумда бундай ёмон кўрсаткични қайд этишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туриндаги учрашувда 3:0 ҳисобида "Ювентус"га мағлуб бўлган "Барселона" икки ўйин натижасига кўра мусобақадаги иштирокини якунлади.

Бу сафар мўжиза юз бермади ёҳуд "Ювентус" "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборди

“Барселона” бугун Луис Энрике бошқарувидаги энг ёмон натижани қайд этди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!