"Барселона" кимларни трансфер қилади? Хави жавоб берди

"Барселона" бош мураббийи Хави трансферлар борасидаги саволга жавоб берди.

"Шу ердаги футболчилар билан бахтлимиз. Бизда ғолиб таркиб бор. Шогирдларим доим ғалаба қозонишни истайди, буни ҳар бир машғулотда кўрсатишади. Қўл остимдаги жамоадан жуда хурсандман",-деди испаниялик мутахассис.

"Кўк-анорранглилар" айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида 38 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонадаги "Реал" улар билан бир хил очко жамғарган.

Каталонияликлар эртага "Интерсити" жамоасига қарши кубок беллашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!