"Барселона" Коутиньо ва Депайнинг маҳорати эвазига 3 очко қўлга киритди

Ла Лига 15-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 48-дақиқада Де Йонг Де Йонг ҳисобни очди. 76-дақиқада Чуквезе мувозанатни тиклади. Асосий вақт якунига яқин Депай "кўк-анорранглилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қўшимча дақиқаларда Коутиньо пенальти ишлаб олиб, уни ўзи аниқ амалга оширди. 

Очколари сонини 23 тага етказиб олган Хави шогирдлари 7-ўринни эгаллаб турибди. 16 очкоси бор "сариқ сув ости кемаси" 12-поғонадан жой олган. 



  • 90+6'

    Ўйин якунига етди. Мазкур учрашувда "Барселона" сўнгги дақиқалардаги икки гол эвазига "Вильярреал"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. 

  • 90+3'

    Унинг ўзи пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

  • 90+2'

    Коутиньо пенальти ишлаб олишга муваффақ бўлди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Коутиньога нисбатан қўпол ўйнаган Раба сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 87'

    ГООООООЛ! Депай ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди. 

  • 85'

    Данжуманинг ўткир бурчак остидан йўллаган ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 82'

    Тригероснинг Қуарешмас усулида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 80'

    Чуквезенинг ажойиб пасидан сўнг Тригерос яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ Тер Штеген ўз ўрнида. 

  • 77'

    ГООООООООЛ! Чуквезе ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

  • 74'

    Чуквезенинг пасидан сўнг Ману Тригерос сўнг ҳавфли бироқ ноаниқ зарба йўллади. 

  • 73'

    Де Йонг майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 70'

    Жорди Альба ўрнига Оскар Мингеса майдонга тушди. 

  • 69'

    "Вильярреа" "Барса" жарима майдони атрофида тўпни эгаллаб турибди. Каталония клуби ҳозирча тўпсиз ўйнашга мажбур. 

  • 66'

    Абде ўрнига Усман Дембеле майдонга тушди 

  • 64'

    "Вильярреал"дан ҳавфли ҳужум. Бироқ Пинонинг узатмасидан сўнг мезбонлар футболчиси аниқ зарба йўллай олмади. "Сариқ сув ости кемаси" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 61'

    "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 58'

    "Вильярреал" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 56'

    "Вильярреал" кучли прессинг эвазига тўпни рақибдан олиб қўйди. 

  • 54'

    Альба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 52'

    "Вильярреал" ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 50'

    ГОООООООЛ! Депайнинг зарбасидан сўнг Де Йонг қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 48'

    "Барселона" иккинчи бўлимда тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 46'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилади. 

  • 45+4'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Пике сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 42'

    Жерар Пике рақиб ҳужумини фол эвазига тўхтатиб қолди. 

  • 39'

    "Вильярреал" футболчиси Данруманинг ажойиб зарбасидан сўнг Тер Штеген тўпни қайтарди.

  • 36 '

    Араухо рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 34'

    Гавига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 33'

    Бурчак тўпидан сўнг "Барса "дарвозаси ёнида ҳавфли вазият вужудга келди, бироқ зарба ноаниқ. 

  • 31'

    Эрик Гарсия майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 28'

    Гави яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. 

  • 27'

    Жорди Альбага сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 26'

    "Вильярреал" бурчак зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 24'

    Мемфис Депай ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 21'

    "Вильярреа" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 19'

    Де Йонгнинг ажойиб узатмасидан сўнг Депай вазиятни кўкка совурди. 

  • 16'

    "Вильярреал" "Барса" жарима майдонида прессинг қилмоқда. 

  • 14'

    Абде қанотдан ёриб кириб, жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Бироз ноаниқ. 

  • 12'

    Майдон марказида Гавига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 10'

    "Вильярреал"нинг яна бир ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 9'

    Депай яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Бироқ бироз ноаниқ. 

  • 6'

    "Барса" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг мезбонларда яхши имконият вужудга келди, бироқ Пике ўз ўрнида. 

  • 5'

    Абденинг бош билан йўллаган зарбасини "Вильярреал" посбони қайтарди. 

  • 5'

    Қанотдан узатилган тўпга Депай етиб кела олмади. "Барса" фойдасига бурчак зарбаси. 

  • 3'

    Бускетсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 2'

    Майдон марказида Бускетсга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келди. 

  • 0'

    Бироздан сўнг Ла Лига 15-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!