“Барселона” Коутиньодан қутилиш йўлини топди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.

Яқинда “Ньюкасл” Коутиньога таклиф билан чиққанди. Бироқ, тажрибали ўйинчи бу жамоа шартномасини қабул қилишдан бош тортди.

Шундан сўнг, “Барселона” мутасаддилари футболчининг агенти билан учрашиб, “Ньюкасл” таклифи борасида Коутиньо яна бир бор ўйлаб кўришини тавсия қилишди.

Агар бу трансфер ўхшамаса, клуб хўжайинлари бошқача йўл тутмоқчи. Унга кўра, улар “Манчестер Юнайтед” ёки “Манчестер Сити” ўйинчиларидан бирини Коутиньога алмаштиришни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!