“Барселона” Ламин Ямаль бўйича сўнгги қарорини қабул қилди

  • 17 Sep 17:04
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг бугунги кундаги энг ёрқин ўйинчиси Ламин Ямаль клубдан янги ҳамкорлик шартномасини олади. Каталонияликлар истеъдодли ўйинчини яна ўз таркибида олиб қоладиган бўлди. 

Tecno

Marca нашрининг ёзишича, клуб янги шартномаси келаси йили ёзда, Ламин 18 ёшга тўлганида тақдим қилади. Шартлари сезиларли даражада яхшиланган шартнома 2030 йилнинг 30 июнигача амал қилиши белгиланган. 

Transfermarkt портали 17 ёшли футболчини 120 миллион еврога баҳламоқда. Ямальнинг ҳозирги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. 

Аввалроқ, Ламин Ямаль бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказишга тайёрлиги, клублар уни 120 миллион еврога трансфер қилишини истамаслигини таъкидлаган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!
&
faxriddin bozorov
18/09/2024 18:55
Қарангларов хато кетибди. "Баҳламоқда" бўлиб қолибди.