“Барселона” Левандовскидан эрта қутилиш йўлини топди

Роберт Левандовски “Барселона”да энг катта маош оладиган ўйинчилардан бири ҳисобланади. Польшалик форвардга Саудия Арабистонидан қизиқиш бўлган эди.

“Барселона” 35 ёшли форвардни катта суммага Саудия Арабистони клубларига сотиб юборишга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ Роберт Каталониядан кетишни истамади.

Гарчи янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик бир пайтлар ўзи билан “Бавария”да ишлага Левандовскига ишонч билдиришини таъкидлаган бўлса-да, клуб раҳбарияти ундан тезроқ қутилиш йўлларини қидирмоқда.

Бунда клуб маъмуриятига Левандовски шартномасидаги бир банд қўл келиши мумкин. Унга кўра, Левандовски янги мавсумда 55 фоиздан учрашувларда майдонга туша олмаса, клуб келишувни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

2022 йилнинг ёзида “Бавария”дан кўчиб ўтган Роберт Левандовскининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!