“Барселона” Левандовскига ҳеч қандай имтиёз йўқлигини уқтирди
“Барселона” хўжайинлари польшалик машҳур форвард Роберт Левандовскига жамоанинг бошқа вакиллари сингари унда ҳам ҳеч қандай имтиёз йўқлигини уқтирган.
Marca нашрининг таъкидлашича, раҳбарият 35 ёшли форвардни агар ўйин сифати чемпионатнинг биринчи қисмидаги каби етарли даражада бўлмаса, футболчи трансферга қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берди.
Бош мураббий Хави Эрнандес Роберт Левандовски тажрибасидан келиб чиқиб, янги йил таътилидан кейин спорт формасини тиклаб олишига ва жамоага катта ёрдам беришига ишонмоқда.
Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 21 марта майдонга тушиб, тўққизта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди. Бироқ жамоада энг катта маош олаётган ўйинчининг бу кўрсаткичлари раҳбариятни қониқтирмаяпти.
Фикрлар