"Барселона" "Лейпциг" ҳимоячисига харидор бўлмоқда

CHERY AUTO

"Лейпциг" ҳимоячиси Дайот Упамекано "Барселона" футболчисига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Испаниянинг Sport нашри.

Tecno

Каталон клуби қишги трансферлар ойнаси вақтида ҳимоя чизиғидаги рақобатни кучайтирмоқчи ва ёш марказий ҳимоячини харид қилишга уриниб кўрмоқчи.

Шартномаси 2021-йил июнида якунига етадиган футболчининг трансфери 53 миллион еврога баҳоланмоқда.

Олдинроқ, футболчи "Арсенал" қизиқишлари доирасига киргани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!