Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук "Барселона"нинг кузатуви остига тушди.

"Динамо" Москва клубининг собиқ спорт директори Роман Орешукнинг сўзларига кўра, Алексейнинг ўйинларини кўриш учун шахсан каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль Россия пойтахтига келган.

“Эрик Алексейни “Барселона”га мослигини кўриш учун 2 марта Москвага келганини аниқ биламан”, - дейди Роман.

Алексей Миранчук жорий мавсум “Локо” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унга эса "Милан", "Рома" ва "Севилья" клублари ҳам қизиқмоқда. Унинг трансфер нархи 14,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)