“Барселона” Мадридда клуб дўконини очади

Каталониянинг "Барселона" клуби Мадридда клуб дўконини очишни режалаштирмоқда. “Managing Barca” нашри маълумотларига кўра, тантанали очилиш маросими 16 октябр куни "Реал" Мадридга қарши ўйиндан бироз олдин бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати шу ҳафта старт олади. “Кўк-анорранглилар” Ла Лиганинг 1-тури доирасидаги баҳсда “Кам Ноу”да “Райо Вальекано” билан тўқнаш келади. Учрашув 13 август, шанба куни бўлиб ўтади.

Ла Лиганинг амалдаги чемпиони - "Реал". "Барселона"га келсак, Каталония клуби ўтган мавсумда кумуш медалларни қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!