"Барселона" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Кеча оқшомда чемпионлар лигаси гурух босқичида "Барселона" ўз майдонида "Славия"ни қабул қилди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дурранг билан якунланди.
Шундай қилиб, каталонияликлар бу турнирда уй ўйинларидаги ўзининг 34 мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" F гуруҳида 4 туридан сўнг икки ғалаба ва икки дурранг билан саккиз очко тўплаб ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда.
Фикрлар