«Барселона» «Манчестер Сити»нинг икки ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Muhammadqodir Ruzmatov
«Барселона» келаси ёзда «Манчестер Сити»дан Эрлинг Холанн ва Жереми Докуни сотиб олишни муҳокама қилмоқда.
«Барселона» келаси ёзда «Манчестер Сити» ҳужумчилари Эрлинг Холанд ва Жереми Докуни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар вакиллари аллақачон манчестерликлар билан алоқага чиқиб, трансфер шартларини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган.
Маълумот учун, Холанд 2022 йилдан, Доку эса 2023 йилдан буён «шаҳарликлар» сафида тўп сурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Манчестер Сити» молиявий фэйр-плей қоидаларини кўплаб бузишда айбланмоқда. Иш бўйича клубга йирик жарима, трансфер тақиқи ёки АПЛдан четлатилиш каби жазолар қўлланиши мумкин.

Изоҳлар (0)