"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг жавобини кутмоқда
“Барселона” ҳали ҳам “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндогандан жавоб кутмоқда, у ёзда Хави Эрнандес жамоасига текинга ўтиши мумкин.
Таниқли инсайдер Серги Соленинг ёзишича, германиялик футболчи ҳозирда бор этиборини "Манчестер Сити"даги барча совринлар учун курашга қаратган. "Шаҳарликлар"да премьер-лига, Чемпионлар лигаси ва Англия кубогида ғалаба қозониш имкониятлар сақланиб қолишди. Агар Хосеп Гвардиола жамоаси тез орада Чемпионлар лигаси финалига чиқса, бу Гюндоганнинг қарорини узоқроқ муддатга кечиктиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илкай "Барселона"га ўтишга қарши эмаслиги, бироқ айни пайтда "Манчестер Сити"да қолишни ўйлааётгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар