“Барселона” Мартинеллини сотиб олса, Торресга чиқиш эшикларини кўрсатади

“Барселона” янги вингер сотиб олишни истайди. Клуб “Арсенал” футболчиси Габриэл Мартинеллини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Агарда ушбу трансфер амалга ошса, жамоани Ферран Торрес тарк этади, дея хабар бермоқда, “Fichajes” нашри.

Торрес 2021 йилда Испания клубига келиб қўшилганди. Хави футболчига мавсум давомида кўп ўйин амалиёти бермаяпти. Мураббий уни барча чемпиоантларда 7 та ўйинда асосий таркибда майдонга туширди. Бу Ферранга ёқмайди ва унинг ўзи ҳам клубни тарк этишга қарши эмас.

Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли вингерга “Милан” қизиқмоқда. Клуб Торресни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!