"Барселона" Мартинес эвазига "Интер"га 80 млн евро ва 3 та ҳимоячи таклиф қилди

"Барселона" клуби ҳамон "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "кўк-анор ранглилар" аргентиналик футболчи эвазига 80 миллион евро, Нелсон Семеду, Хуниор Фирпо ва Жан-Клер Тодибо каби ҳимоячиларни қўшиб беришга тайёр. Бундай таклиф ҳам “нерадзуррилар”ни қаноатлантирмаяпти, улар 90 млн евродан кам бўлган маблағни ҳатто кўриб ҳам чиқмоқчи эмас.

Лаутаро эса “Барса”га ўтмоқчи, аммо унинг товон пули 111 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!