"Барселона" мавсумнинг қолган ўйинларини қайси стадионда ўтказади?

  • 19 мая, 2020, 18:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби жорий 2019/20 йилги мавсумнинг қолган қисмини қайси стадионда ўтказиш бўйича якуний қарорга келди.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар раҳбарияти бу борада "Камп Ноу" ва ўринбосарлар жамоасин ўйнайдиган Йохан Кройфф ареналари ўртасида танлов амалга оширди. Гарчи, нисбатан қимматроқ бўлсада, раҳбарият “Камп Ноу” вариантига тўхталди.

Аммо, бу борадаги якуний қарорни "Барселона" сардори Лионель Месси ва вице-сардорлар Жерар Пике, Серхио Бускетс ва Серхи Робертолар қабул қилишади.

“Барселона” айни дамда 58 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию