“Барселона” мени ҳайдаб нимага эришди?

Испания чемпионлигини қўлга киритган “Атлетико” ҳужумчиси Луис Суарес муваффақиятли мавсумдан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини кўзда ёш билан гапириб берди.

- “Барселона” қадримга етмади... Улар мени етарлича баҳоламай, ҳайдади. “Атлетико” эса бағрини очди. Менга имкон берди. Мен доимо бу клуб менга ишонч билдиргани учун миннатдор бўлиб яшайман, - деди Луис Суарес.

“Барселона”га кузда Рональд Куман келганидан кейин клуб раҳбарияти унинг талабига кўра Луис Суаресдан воз кечган эди.

Уругвайлик ҳужумчи 2014 йилдан бери “Барселона” сафида тўрт марта Испания чемпиони бўлганди. “Атлетико” билан чемпионлик сонини бештага етказди.

Суарес мадридликларнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. У жами Ла Лигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umarjon G'oyifov
24/05/2021 11:47
Мен Реал мухлисиман,лекин Суаресни хурмат қиламан. Агар Реалга ўтганда албатта Реал хам чемпион бўлар эди. Афсус Суаресни қадрига етилмади.
Umarjon G'oyifov
24/05/2021 11:47
Мен Реал мухлисиман,лекин Суаресни хурмат қиламан. Агар Реалга етганда албатта Реал хам чемпион бўлар эди. Афсус Суаресни қадрига етилмади.