"Барселона" Мессига бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг "Барселона" клуби ўз етакчиси Лионель Мессини таркибда сақлаб қолмоқчи.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 32 ёшли аргентиналик футболчига бир умрлик шартнома таклиф қилишмоқчи. Агар у ушбу келишувни имзоласа, фаолиятининг қолган қисмини ҳам “Барселона”да ўтказади.

Маълумот учун, Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2003 йилнинг ноябрида дебют қилган. Ўтган давр мобайнида у жами 687та ўйинда майдонга тушди ва 603та гол ҳамда 242та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!