"Барселона" Мессига янги шартнома таклиф қилишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лионель Мессига янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 32 ёшли аргентиналик футболчи билан келишувни камида 2 йилга узайтиришмоқчи. Мессининг ўзи эса соғлигида муаммоларга дуч келмаслик шарти билан шартнома имзолашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. У 2003 йилдан буён каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!