“Барселона” Мессини алдади!

“Барселона” президентлигига қайта номзодини қўйган Жоан Лапорта жамоа етакчиси Лионель Месси атрофидаги воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

- Месси “Барселона”да ўйнашни истайди. Мен унга унинг бахтли онларини қайтариб беришни хоҳлайман. Бу пул билан боғлиқ эмас. Клубдагилар Леони алдади. Бу катта хато. Мессида ғолиблик руҳи кучли ва у мағлубиятни ҳазм қила олмайди. Айниқса, бошқа жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасини қабул қилмайди. Биз уни олиб қолиш учун ўзаро ҳурматни тиклашимиз, рақобатбардош жамоа шакллантириб, унинг клуб истиқболига ишончини қайтаришимиз керак, - деди Лапорта.

Айни пайтда Мессининг Каталония клубидаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Аргентиналик ҳужумчи янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатган. Бу масала 24 январда бўладиган президентлик сайловларидан кейин кун тартибига қайтарилади. Клубнинг янги раҳбари олдидаги дастлабки синов, Месси қолишга кўндириш бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!