“Барселона”нинг собиқ президенти Жоан Лапорта 2006 йили 19 ёшли Мессини “Интер” қандай қилиб ўзига оғдириб олмоқчи бўлганини айтди.

- 2006 йили “Интер” Лео учун 150 миллион евро таклиф қилган. Кейин биз Мессининг трансфери учун бадал суммасини 250 миллионга кўтардик. Мен унинг отаси билан муносабатларимизга ишонардим. Мен унга Мессининг келажаги шу ерда эканини айтганман, - деди Лапорта.

Лапортанинг гапи ҳақ бўлиб чиқди. Бугунгача 32 ёшли Месси “Барселона” таркибида жами 34 та совринни қўлга киритди ва олти маротаба “Олтин тўп”га эга чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)