“Барселона” Мессини қолишга кўндирадиган суперҳужумчини олади

“Манчестер Сити” билан шартномаси якунланаётган Серхио Агуэро ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Каталония клуби раҳбарияти Лионель Мессини клубда олиб қолиш учун унга гапи ўтадиган дўсти Серхио Агуэрони олиб келишга қарор қилган. “Барса” мутасаддилари айни пайтда Агуэро билан музокарага киришган. Аргентиналик ҳужумчининг ўзи ҳам терма жамоадаги шериги ва узоқ йиллардан бери дўстлик алоқаларини сақлаб келаётган Месси билан бирга тўп тепишга қарши эмас.

Лионель Месси ҳали келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. Агар у Каталониядан кетадиган бўлса, ПСЖ ёки “Манчестер Сити”да тўп суриши мумкинлиги айтилмоқда. Ўз навбатида, “Сити” раҳбарияти кўп жароҳат олаётган Серхио Агуэро билан янги шартнома тузмасликка қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!