“Барселона” Мессининг ворисидан воз кечиш қарор қилди

Лионель Месси 2021 йили “Барселона”ни тарк этганидан кейин мухлису мутахассислар клуб тарбияланувчиси Ансу Фатига аргентиналик юлдузнинг ўринбосари сифатида муносабат қилди.

Клуб унга яхши ниятлар билан Леонинг 10-рақамини тақдим қилди. Бошида ишончни оқлаб келган Фати икки маротаба оғир жароҳат олганидан кейин ҳали ўз даражасига қайта олгани йўқ.

Оқибатда 20 ёшли футболчи асосий таркибдаги жойини йўқотди. Энди каталонияликлар бу ўйинчидан воз кечишга тайёрлигини билдирмоқда.

Фатининг ўзи тез орада аввалги спорт формасига қайтишига ва жамоага фойда келтиришига ишонмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг испаниялик ўйинчини ўз жамоасида кўришни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!