"Барселона" Мессисиз қаторасига 12 та ўйиндан буён ютқазмаяпти
"Барселона" кеча Ла Лиганинг 20-турида сафарда де Йонг ва Пучнинг голлари эвазига "Эльче"ни мағлубиятга учратди.
Шу куни каталонияликлар сардори Лионель Месси дисквалификация сабаб майдонга тушмади. Эътиборлиси, “кўк-анор ранглилар” Месси иштирок этмаган кетма-кет 12 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. “Барса” ушбу ўйинларнинг 9 тасида ғалаба ва 3 тасида дуранг қайд этди.
Шунга қарамасдан, 33 ёшли аргентиналик футболчи ҳамон “Барселона”нинг жорий мавсумдаги тўпурари бўлиб қолмоқда. Унинг ҳисобида 11 та гол бор.
Фикрлар