"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Нашрнинг ёзишича, футболчи Хосеп Бартомеу президентлик лавозимидан истеъфога чиққандан сўнг кетиш ҳақида фикрини ўзгартирган. Бироқ форвард якуний қарорни 7 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан сўнг қабул қилади. Месси клубнинг янги раҳбари билан учрашиб, унинг жамоани ривожлантириш борасидаги қарашларини билиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Месси ўтган мавсум охирида "Барселона"дан кетишга ҳаракат қилганди. У клубдан 2021 йилча тузилган шартномани бекор қилишни сўраган, аммо раҳбарият футболчини қўйиб юборишдан бош тортган эди.

Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар