"Барселона" мухлислари учун хушхабар!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда "Барселона"га ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда. 

Таниқли журналист Никола Ширанинг хабар беришича, 33 ёшли польшалик Каталония клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган. 

Эндиликда, "кўк-анорранглилар" Мюнхен жамоаси билан музокара олиб бориши лозим. 

Маълумот ўрнида, Робертнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жорий мавсумда 33 ёшли ҳужумчи Бундеслиганинг 34 та ўйинида майдонга тушиб, 35 та гол уришга муваффақ бўлган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!